Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Bloomberg: Украина АҚШдан кўпроқ инвестиция талаб қилмоқда

 Bloomberg: Украина АҚШдан кўпроқ инвестиция талаб қилмоқда

Агентлик маълумотларига кўра, Киев ҳозирда Вашингтон билан муҳокама қилинаётган йирик иқтисодий келишувга ўзгартиришлар киритишни сўрамоқда.

Журналистлар танишиб чиққан 60 саҳифалик лойиҳа Қўшма Штатларга Украинанинг келажакдаги йирик инвестиция лойиҳалари — инфратузилма ва фойдали ресурсларни қазиб олиш соҳасида чексиз назорат ҳуқуқини беради.

Агар келишув ҳозирги ҳолатда имзоланса, АҚШ Украинадаги янги инфратузилма ва қазиб олиш лойиҳаларидан олинадиган даромаднинг 50% улушига эга бўлиши ҳамда бу маблағлар реконструкция бўйича махсус инвестиция жамғармасига йўналтирилиши белгиланган.

Вашингтон 2022 йилнинг февралидан бери Украинага ажратилган моддий ва молиявий ёрдамини ушбу жамғармага бўлган ҳиссаси сифатида кўраётгани айтилмоқда.

Киев эса бу келишув мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш истагига путур етказиши ва АҚШдан ҳарбий ва иқтисодий ёрдам сифатида олинган барча маблағларни қоплаш мажбуриятини юклаши мумкинлигидан хавотирда.

"28 март куни Украина расмийлари АҚШ расмийларидан бу шартномадаги муҳим бандлар бўйича тушунтириш сўраган. Вашингтон Киевнинг хавотирларини рад этмаган, бу эса АҚШ музокараларга очиқ бўлиши мумкинлигидан дарак беради", дея қайд этади Bloomberg.

Киритилди: 13:49 30.03.2025. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!