Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Олимпик" сафардан 3 очко билан қайтди

A A A
"Олимпик" сафардан 3 очко билан қайтди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-турида қолдирилган «Динамо» ва «Олимпик» учрашуви ўтказилди.

Жиззахда ўтган ўйинда «Олимпик» жамоаси аъзоси Иброҳим Ибрагимов 90+1-дақиқада гол уриб, жамоаси учун муҳим 3 очкони қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшди. Бу натижадан сўнг пойтахт клуби очколарини 12 га етказиб олди. «Сурхон», «Динамо» ва «Қизилқум» дан илгарилаб кетган ҳолда саккизинчи поғонага кўтарилиб олди.

Бугун, 14 июнь куни миллий чемпионатимизнинг 11 тур баҳслари бошланади. Мазкур турнинг дастлабки учрашуви «Металлург» ва «Бунёдкор» ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Олмалиқ шаҳридаги «ОКМК» спорт мажмуасида соат 20:00 да бошланади.

Баҳсни Достон Раҳмонов бош ҳакам сифатида бошқаради, унга қанотларда Сардор Ҳакимов ва Руслан Серазитдинов ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида Алишер Абдувоҳидов ишлайди.

Киритилди: 12:28 14.06.2024. Ўқилди: 1405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!