Париждаги Олимпиада ўйинларида трансляция қилинган енгил атлетика спорт турида ташкилотчилари янглишиб Россия байроғини графикага киритишди.
Болға улоқтириш мусобақаси бошланишидан олдин жаҳон ва Олимпия рекордларини кўрсатувчи графиклар пайдо бўлди.
Жаҳон рекорди (86,74 м) 1986 йилда Юрий Седих томонидан ўрнатилганди, унинг қаршисида жадвалда СССР байроғи кўрсатилган. Олимпиада рекорди (84,80 м) 1988 йилда Сеулда бўлиб ўтган ўйинларда ҳам совет спортчиси Сергей Литвинов томонидан ўрнатилган, бироқ ташкилотчилар унинг номи ёнига Россия Федерацияси байроғини қўйишган.
Олимпия ўйинлари Парижда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўйинларда бешта спорт тури бўйича 15 нафар россиялик: етти теннисчи, байдарка ва каноэда эшкак эшишнинг учта вакили, учта велосипедчи, трамполинда сакраш бўйича битта вакили ва бир сузувчи иштирок этмоқда. ХОҚ қарорига кўра, улар Франция пойтахтида нейтрал мақомда, Россия байроғи ва мадҳиясисиз чиқиш қиладилар ва медаллар жадвалида уларнинг мукофотлари кўрсатилмайди.