Олимпиада доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун 5tashabbus.uz сайти орқали жами 7 млн 430 минг нафардан ортиқ ёшлар рўйхатдан ўтган.
АОКАда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, тегишли ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида беш ташаббус олимпиадасининг жорий йил иккинчи мавсумининг Республика босқичларини ташкил этиш юзасидан маълумот тақдим этилди.
⚡️ Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган танлов ва мусобақалар:
⚡️ “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” танловининг республика босқичи – 11-14-декабрь кунлари Жиззах вилоятида;
⚡️ Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш мақсадида “Ички ишлар вазири кубоги” учун волейбол спорт мусобақаси А лига бўйича (ўсмирлар ўртасида) 22-25 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида, В лига бўйича 26-29 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида, C лига бўйича 15-18 ноябрь кунлари Навоий вилоятида;
⚡️ "Ички ишлар вазири кубоги” учун волейбол спорт мусобақаси А лига бўйича (қизлар ўртасида) 21-24 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятида; В лига бўйича 20-23 ноябрь кунлари Наманган вилояти, C лига бўйича 26-29 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида;
⚡️ “Бош прокурор кубоги” учун (ўғил ва қиз) кураш мусобақаси 2-4 декабрь кунлари Бухоро вилоятида;
⚡️ Гимнастрада мусобақаси (ўғил ва қиз) 27-29 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида;
⚡️ “Заковат” интеллектуал ўйини 10 декабрь Тошкент шаҳрида
⚡️ Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Қувноқлар ва зукколар” танлови 22-25 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
⚡️ Профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Қувноқлар ва зукколар” танлови 20-22 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
⚡️ Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Интеллектуал олимпиада 13-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.