Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Олимлар Ойда сирли ер ости ғорини аниқлашди

A A A
Олимлар Ойда сирли ер ости ғорини аниқлашди

Олимлар Ой сатҳида илк бор ер ости ғорини аниқлашган. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, аниқланган ғор Ой сатҳидан камида 100 метр чуқурликда жойлашган. Тадқиқотчилар бу каби ер ости ғорлари ер йўлдошида кўплаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Мутахассисларнинг бир гуруҳи янги ғорни инсониятнинг келгусидаги коинот миссиялари учун база сифатида кўрмоқда. Чунки ғор астронавтларни космик радиация, экстремал ҳарорат ва космик булутлардан ҳимоя қила олади.

Ойдаги сирли объектни Италиянинг Тренто университети олимлари Лорензо Бруззоне ва Леонардо Каррерлар топишган. Улар табиий йўлдошдаги Маре Транқуиллитатис деб номланган қояли текислик ҳудудини кузатишган ва космик радар ёрдамида шубҳали чуқурликни аниқлашган.

Олимлар Ойда сирли ер ости ғорини аниқлашди

Ғор АҚШнинг Аполлон 11 миссияси қўнган ҳудуд яқинида жойлашган. Унинг ички қисми вулқон кули ва тошқотма маъдандан иборат экани тахмин қилинган.

“Бу ҳақиқатан ҳам ҳаяжонли. Ушбу кашфиётларни амалга оширганингизда ва бу тасвирларга қараганингизда, сиз инсоният тарихида буни кўрган биринчи одам эканлигингизни тушунишингиз бу жуда ажойиб ҳиссиёт”, — деди профессор Каррер.

Тадқиқотчилар инсоният кейинги 20-30 йиллар давомида Ойда топилган ғорлардан фойдаланиши мумкинлигини билдирган. Ғарб ҳукуматларида эса аллақачон космик станция қуриш режаси мавжуд.

Киритилди: 13:34 16.07.2024. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!