Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Олимлар олтиннинг доривор хусусиятларини кашф этишди. Аммо бир муаммо бор...

Олимлар олтиннинг доривор хусусиятларини кашф этишди. Аммо бир муаммо бор...

Олтин таркибидаги инерт нанозарралар хасталик келтириб чиқарадиган бактерияларни йўқ қилишга қодир бўлиб зарарли микроорганизмларга қарши курашда ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин.

Испаниянинг Ровира ва Вирхилий университети олимлари тадқиқот ўтказишиб, худди шундай хулосага келишди.

“Маълум бўлишича, нанозарралар ҳужайра деворларини деформациялашга қодир”, деб хабар бермоқда “Wiley Online Library”.

Таъкидланишича, лабораторияда сочлардан саккиз марта ингичка бўлиб чиққан нанозарралар синтез қилинган ва бундай заррачалар мавжуд бўлганда ҳужайра девори уларнинг "босимига" дош беролмаслиги боис бактерияларнинг деформацияланиши аниқланган.

Муаммо шундаки, жуда қиммат металлиги боис олтиндан хасталикларнинг олдини олиш учун бирор бир тарзда фойдаланиш мумкин ёки йўқлиги ҳали аниқ эмас.

Киритилди: 22:15 13.01.2021. Ўқилди: 2833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!