Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Олимлар икки қутб акс эттирилган қадимий астрономик харитани топишди

A A A
Олимлар икки қутб акс эттирилган қадимий астрономик харитани топишди

Россия давлат гуманитар университети тадқиқотчилари Гватемалада жойлашган Ла-Каса-де-лас-Голондринас деган жойда ноёб археологик миссияни якунлади.

Бу жой Лотин Америкаси бўйича қоятош санъатининг ноёб намуналари билан машҳур.

Олимлар фототаҳлил орқали қоятошда илгари дуч келинмаган тасвирларни аниқлашди. 14 000 га яқин тасвирга ишлов берилди ва натижа ҳайратланарли бўлди: қадимий харита тасвири топилди.

Тарих фанлари доктори Галина Ершова кашфиётнинг аҳамияти ҳақида шундай деди: “Биз бу қояда антик даврга оид энг аниқ астрономик харита тасвирланганини аниқладик. У нафақат Шимолий, балки Жанубий қутни ҳам ўзида акс эттирган. Иккала қутб ифодаланган бундан бошқа қадимий хариталар маълум эмас”.

Ершованинг таъкидлашича, қадимги маданиятларда Жанубий қутб тасвирларининг йўқлиги қадимги цивилизациянинг одамлари кўпроқ шимолий кенгликларда яшагани, шунинг учун улар буни кузата олмагани билан изоҳланади. Бироқ, олимлар томонидан ўрганилган Гватемаладаги объект 14,5° шимолий кенгликда жойлашган бўлиб, бу минтақанинг қадимги аҳолисига Жанубий қутбни ўзларининг қоятошдаги хариталарида тасвирлаш имконини берди, деб хабар беради planet-today.ru.

Киритилди: 10:05 26.12.2023. Ўқилди: 1224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!