Херсон вилоятининг Россия назоратидаги Олешки шаҳрида аҳоли озиқ-овқат танқислигидан қийналмоқда. Шаҳарга сўнгги марта озиқ-овқат етказиб бериш 26 май куни амалга оширилган. Тинч аҳолини эвакуация қилиш уринишлари эса ҳозирча натижа бермаган.
🥖 Озиқ-овқат сотиб олиш учун одамлар қўшни аҳоли пунктларига боришга мажбур. Дронлар одамлар гуруҳининг йўлга чиққанини тасвирга олган: айримлари пиёда, бошқалари велосипедда, яна кимдир аравача олиб йўлга чиққан.
⚠️ Олешкилик бир аёлнинг BILD нашрига айтишича, йўлда одамлар оёқ остига ҳам, осмонга ҳам доимо эътиборли бўлиши керак. Миналар, дронлар ва кассетали ўқ-дорилар билан ҳужумлар хавфи доимий экан.
🚲 Раденсккача велосипедда бориш — бир томонга тахминан 20 км — 1,5–2 соат давом этади. Озиқ-овқат билан қайтиш эса жисмоний ҳолатга қараб 3–6 соатга чўзилиши мумкин.
🇺🇦 Украина армияси иккинчи марта дронлар ёрдамида аҳолига озиқ-овқат солинган пакетларни ташлаб беришга муваффақ бўлган.
Бироқ хабарда таъкидланишича, Олешкида очликдан қийналаётган аҳоли эвакуациясиз қишни омон ўтказиши қийин.