Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россиянинг учувчисиз самолётларининг Украина ҳудудига ҳужумлари сони кескин кўпайган – масалан, октабр ойида Россия Қуролли кучлари икки мингга яқин ПУАни ишга туширган. Шу билан бирга, Украина сентябрь ойида 1400 та дрон ҳужуми ҳақида хабар берган эди.
«Cентябр ва октябрь ойларида олдинги юқори қийматлар одатий ҳолга айланиши мумкин», деб таъкидлади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги.
Лондонда воқеаларнинг бундай ривожланиши Россиянинг ҳар хил турдаги дронларга инвестициялари ва учириш майдончаларининг кенгайиши билан изоҳланди.