Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Оилавий боғча ва тарбиячилар учун янги енгилликлар жорий этилади

Оилавий боғча ва тарбиячилар учун янги енгилликлар жорий этилади

Ўзбекистонда ишлаётган оналарни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги имтиёз жорий этилади.

2027 йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли аёлларнинг бадал пули давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни устоз ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, аёлларнинг меҳнат билан банд бўлиши оила даромадини ошириш билан бирга, болалар таълими учун ҳам қўшимча имконият яратади.

Шу билан бирга, мактабгача таълим тизими ходимлари учун ҳам қатор енгилликлар белгиланмоқда.

Ҳозирда боғча тарбиячилари иш фаолиятини давом эттирган ҳолда олий маълумот олиш имконига эга. Жорий йилнинг ўзида 7 минг нафар тарбиячи олийгоҳга қабул қилинган. Улар ҳафтанинг беш куни ишлаб, бир куни таълим олмоқда.

Келаси ўқув йилидан эса тарбиячилар учун педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати тўрт йилдан уч йилга қисқартирилади.

Бундан ташқари, боғчада камида беш йил ишлаган тарбиячи ёрдамчиларига ҳам ушбу имкониятдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Киритилди: 11:07 01.10.2026. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!