Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Оилали аёллар ўртасида "Миссис Россия - 2019" танлови ғолиби аниқланди (фото)

Оилали аёллар ўртасида "Миссис Россия - 2019" танлови ғолиби аниқланди (фото)

Геленжиклик Екатерина Нишанова «Миссис Россия — 2019» танлови ғолибасига айланди, деб хабар беради «Vesti.ru».

«Миссис Россия Globe» номинацияси эса кемероволик Ксения Кривкога насиб этди. «Mrs Russia Globe Classic» унвонига Нижний Новгород шаҳридан бўлган Лариса Китова лойиқ топилди — у мамлакат номидан Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган танловда қатнашади.

Танлов финали 10 август куни Людмила Рюмина раҳбарлиги остидаги Москва маданий фольклор марказида бўлиб ўтди. Финалда «Турмушга чиққан энг чиройли россиялик аёл» номинацияси учун 27 нафар иштирокчи ўзаро курашди.

«Жорий йилда қизиқишлари турлича бўлган турфа соҳа вакиллари иштирок этди. Танлов иштирокчилари бир нечта олий маълумотга эга, турли хайрия ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатса-да, ўзларининг ташқи кўринишини ажойиб ҳолатда сақлаб қолган», — дейди танлов вице-президенти Екатерина Камиллери.

Апрель ойида «Мисс Россия — 2019» унвонини 20 ёшли Алина Санко қўлга киритган эди. У мамлакат номидан «Дунё гўзали», «Коинот гўзали» халқаро танловларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Daryo.uz

Киритилди: 14:15 12.08.2019. Ўқилди: 2702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!