Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан:
– Тошкент вилоятининг Бекобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.С. га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ ҳисоблагичисиз, тармоққа ноқонуний равишда уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 394 миллион 273 минг сўмлик;
– Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи фуқаро У.Ж.га қарашли иссиқхона хўжалиги тармоққа ноқонуний равишда табиий газ ҳисоблагичисиз уланиб, давлат манфаатларига 482 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.