Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Огоҳ бўлинг! Қотил беланчакларни сотиб олманг"

"Огоҳ бўлинг! Қотил беланчакларни сотиб олманг"

АҚШда болалар маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Fisher-Price компаниясининг Rock n Play беланчаклари савдодан қайтариб олинади, деб хабар қилди АҚШнинг истеъмол товарлари хавфсизлиги комиссияси.

Хабарда айтилишига кўра, 2009 йилда ушбу беланчаклар савдога чиқарилган кундан бошлаб 30дан ортиқ болалар ўзлимига сабаб бўлган. Чақалоқлар беланчакда қорни билан ёки ёни билан ётган ҳолда вафот этган.

Компания айни дамда савдода бўлган 4,7 миллионга яқин маҳсулотларини қайтариб олиши керак. Агар сизда ана шундай беланчак бўлса, ундан фойдаланишни дарҳол тўхтатинг ва уни ишлаб чиқарувчига қайтариш чораларини кўринг , - дейилган хабарда.

Маълумот учун, Fisher-Price окмпанияси маҳсулотлари МДҲ ҳудудида ҳам кенг сотилади. Юқорида қайд этилган беланчаклар савдо марказларида 40-149 доллар орасидаги нархларда сотилган. Беланчаклар Хитойда ишлаб чиқарилган.

Киритилди: 14:51 14.04.2019. Ўқилди: 8083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!