Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

ОФК президенти Ўзбекистонни эътироф этди

ОФК президенти Ўзбекистонни эътироф этди

Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Саудия Арабистонини 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионатидаги ғолиблик билан табриклаб, Ўзбекистонни ҳам эътироф этди.

"Осиё футбол оиласи номида Саудия Арабистонини чемпионлик унвони билан чин юракдан табриклайман. Саудия Арабистони U23 терма жамоаси бутун мусобақа давомида якдиллик ва жанговарлик намойиш этгани мамлакат футбол федерацияси катта меҳнат қилганини кўрсатди.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам намойиш этган дадиллик ва жамоавий меҳнатни эътироф этиш лозим. Бундан ташқари, ўзбекистонлик мухлислар финалнинг ёрқин ўтишига ҳисса қўшишди.

Ўзбекистонда ўтган U23 Осиё кубоги ОФКнинг норма ҳаёт тарзига қайтаётганини исботлади. Бунинг учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ташкилий қўмитани олқишлашимиз керак. Улар мусобақанинг томошабоп ўтишида улкан ҳисса қўшишди", — дейилади ОФК президенти мактубида.

Киритилди: 07:57 21.06.2022. Ўқилди: 3324 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!