🔰 Фармонга кўра, судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🔹 5 йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар 2 йилда, 10 йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар 3 йилда 2 ҳафтадан кам бўлмаган;
🔹 Олий суд судьялари, суд раислари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, муддатсиз даврга тайинланган судьялар – ҳар 3 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган;
🔹 фаолият самарадорлиги рейтингининг паст кўрсаткичларига эга судьялар – навбатдан ташқари 2 ҳафтадан кам бўлмаган;
🔹 суд аппарати ходимлари – ҳар 2 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади.
📑 Амалдаги судьялар учун мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.
📍Раҳбарлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судьялар тайинланади.
⏳Академияда 2026/2027 ўқув йилидан “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратура дастури асосида ўқитиш ташкил этилади.