Бугун 25 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланган фуқаро Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланган фуқаро Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган Рахматова Санобар (1974 йилда туғилган, “Соня” лақаби билан танилган) Ўзбекистонга депортация қилинди.

У 2013–2015 йилларда Бангкок шаҳрида фоҳишахона ташкил этиб, ватандош аёлларни юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, Қозоғистон орқали Таиландга олиб бориб фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ таркибида фаол иштирок этганликда айбланган.

Мазкур шахснинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки унинг қуйи тизимларига, шунингдек, Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилишга чақириб қоламиз.

Шу билан бирга, сўнгги вақтларда фирибгарлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар кўпаяётгани сабабли, фуқароларимизни фирибгарларга алданиб қолмасликларини ва огоҳ бўлишларини сўраймиз,- дейилади хабарда.

Киритилди: 19:26 22.09.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!