Мазкур масала Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилмоқда.
Octobank’ка кўра, Humans шартномавий мажбуриятларни мунтазам бузгани ва хизматлар учун ҳақ тўламай келгани сабабли, 13 июнь соат 18:00 дан бошлаб Octobank ушбу ҳамкорликни тўхтатди.
Шунингдек, банк кобренд карталардаги пуллар Humans’нинг молиявий сервисидаги фойдаланувчи ҳисобларига ўтказилгани сабабли, уларни қайтариб олиш учун айнан Humans’га мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлади.