АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ миллий хавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда америкалик ҳарбийларга стейк ва лобстерлар (омардан тайёрланган таом) тортилаётган видеолар вирус каби тарқалмоқда. Ҳарбийлар орасидаги эски эътиқодга кўра, бундай овқат берилиши уларни жанговор ҳудудга жўнатишга тайёрлаётганларидан далолат беради.