Италиялик машҳур инсайдер Жанлуки Ди Марцио малум қилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори “Истанбул Башакшеҳир“нинг таклифини қабул қилди. Элдор Шомуродов Ўртаер денгизида жойлашган Апенин оролини Туркияга алмаштиришни маъқул кўрди.
Шунингдек, бошқа манба маълумотларига қараганда, Франциянинг «Ренн» клуби ҳам вазиятни диққат билан кузатиб турибди ва музокараларга аралашишга тайёр.
Шомуродов 2021 йилдан бери Италия А сериясида фаолият олиб бормоқда. У шу вақт орасида “Женоа“, “Рома“, “Специя“ ва “Кальяри“ жамоаларида тўп тепди. 29 ёшли ҳужумчи А серийада жами 119 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 13 та голли узатма бор.