Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Очликнинг навбатдаги тўлқини халқимизга таҳдид солмоқда - Ғазолик фуқаро

Очликнинг навбатдаги тўлқини халқимизга таҳдид солмоқда - Ғазолик фуқаро

Ғазолик Аҳмад ал-Нажжорнинг айтишича, анклав бўйлаб гуманитар ёрдам захиралари тез тугаб бормоқда.

Ал-Нажжор уруш давомида Исроил армияси томонидан ҳужумга учраган Ғазо жанубидаги "хавфсиз ҳудуд" деб аталувчи ал-Мавосийдан Al-Jazeera телеканалига берган интервьюсида, кўчиб келган фаластинликлар хавфсизлик топишга умид қилаётганини айтди.

"Бу ерда, ал-Мавосийда, чодиримизни ўрнатиш учун жой топганимиздан миннатдормиз," деди у, бироқ озиқ-овқат ва бошқа зарур нарсаларни топиш ҳамон қийин эканлигини қўшимча қилди.

Ал-Нажжорнинг сўзларига кўра, у яқинда оиласи учун озиқ-овқат излаган, аммо уч соатдан сўнг "битта ҳам нон тополмай" қайтиб келган.

"Биз қўрқув ичида яшаяпмиз, чунки нон ҳам, озиқ-овқат ҳам йўқ - ва очликнинг навбатдаги тўлқини халқимизга таҳдид қилмоқда. Яна шуни таъкидлаш керакки, бу Исроил томонидан одамлар учун хавфсиз бошпана деб эълон қилинган ва гуманитар эҳтиёжлар қондирилиши керак бўлган гуманитар ҳудуддаги вазиятдир."

Киритилди: 21:51 10.04.2025. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!