Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Очиқлик ва ошкоралик - замон талаби

Очиқлик ва ошкоралик - замон талаби

Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида БРИФИНГ ташкил қилинди.

Очиқлик ва ошкоралик - замон талабиБрифингда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов сўзга чиқиб судлар томонидан 2021 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар якунлари бўйича ахборот беришди.

Очиқлик ва ошкоралик - замон талабиБрифинг якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган саволларга мутахассислар тегишлича жавоб беришди.

Очиқлик ва ошкоралик - замон талаби

Киритилди: 21:10 06.05.2021. Ўқилди: 2381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!