Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Обама Трампнинг Оқ уйдаги олтин безакларини Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатди

Обама Трампнинг Оқ уйдаги олтин безакларини Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатди

АҚШнинг собиқ президентлари Барак Обама ва Билл Клинтон Дональд Трамп ташаббуси билан Оқ уй интерьерида малга оширилган ўзгаришларни ҳазиломуз танқид қилди. Барак Обама, айниқса, Овал кабинетда олтина безаклар ҳаддан ташқари кўплигини таъкидлади.

«Бу қадар кўп олтиннинг нима кераги бор? Оқ уй Саддам Ҳусайн “Чизкейк Фэктори” ресторанини очгандек кўринади», — дея ҳазил қилди Обама. У президент қароргоҳининг безакларини АҚШдаги ҳашаматли интерьери билан танилган ресторанлар тармоғига қиёслади.

Дональд Трамп эса сайловолди чиқишларидан бирида бу танқидга жавоб берди. У Обаманинг гапларига қарийб етти дақиқа вақт ажратиб, тарихий бинога тартиб беришни ўз бурчи деб билишини айтди. Президент таъмирлаш ишлари ўз қобилиятлари туфайли тез амалга оширилаётганини таъкидлади.

Трампнинг айтишича, Обама маъмуриятидан кейин Оқ уй «ачинарли аҳволда» бўлган.

The New York Times нашри ҳисоб-китобига кўра, ҳозир Овал кабинет деворлари, эшиклари, шифтлари ва безак элементлари юзасининг тахминан 33 фоизи олтин тусли безаклар билан қопланган. Хонада, жумладан, йирик олтинранг рамкалардаги 24 та президент портрети, зарҳал ҳайкалчалар, гулдонлар ва 24 каратли юпқа олтин барглардан тайёрланган безаклар пайдо бўлган.

Трамп ички безакларни янгилашдан ташқари, Оқ уй ҳудудида бир қатор йирик қурилиш лойиҳаларини ҳам бошлаган. Улар қаторига янги бал зали, гранитдан қурилган вертолёт майдончаси, зафар аркаси ва гольф майдони киради.

Киритилди: 19:17 29.10.2026. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!