Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Муллигёнг-1 разведка сунъий йўлдоши томонидан олинган, Калифорния штати ҳамда Окинава оролидаги АҚШ ҳарбий базалари акс этган янги суратларни кўрди.
Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Давлат аерокосмик муҳандислик бошқармасининг Пхенян бош назорат ва тартибга солиш маркази 29-ноябр куни КХДР етакчисига Калифорниядаги Сан-Диего ҳарбий-денгиз базаси ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Окинавадаги Кадена авиабазаси суратларини тақдим этди. Бундан ташқари намойиш этилган материаллар орасида Сувайш канали тасвирлари ҳам бор эди.