Икки Исроил манбасига кўра, Исроил Ғазодаги гаровга олинганларни озод қилиш учун Синварнинг жасадидан «савдолаш воситаси» сифатида фойдаланмоқчи.
Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ХАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг жасади Ғазодаги исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ХАМАС билан музокараларда савдо воситаси сифатида ишлатилиши мумкин.
CNN телеканали исроиллик икки манбага таяниб, 16-октабр куни Исроил ҳужуми натижасида ҳалок бўлган Синварнинг жасади гаровга олинганларнинг қайтиши учун «калит» бўлиши мумкинлигини хабар қилди.
Хабарга кўра, Исроил расмийлари ҳали ҳам Синварнинг жасадидан «қандай фойдаланишни» муҳокама қилишмоқда.
Исроил армияси 17 октабр куни Яҳё Синварнинг Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлганини эълон қилди ва кеча Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси Халил ал-Ҳайя Синвар ўлимини тасдиқлади.
Яҳё Синвар 6 август куни Эрон пойтахти Теҳронда 31 июль куни ўлдирилган Исмоил Хония ўрнига ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланган эди.