Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Канада: Ҳиндистон «даҳшатли хато» қилди

Канада: Ҳиндистон «даҳшатли хато» қилди


Ҳиндистон ҳукумати Канада хавфсизлиги ва суверенитетига шу қадар тажовузкорлик билан аралашиши мумкин деб ўйлаб, даҳшатли хатога йўл қўйди. Канада бош вазири Жастин Трюдо 18 октабр куни Ҳиндистонга нисбатан худди шундай кескин баёнот билан чиқди.

Бу баёнот Оттава Канадада сикх сепаратистлари етакчисининг ўлдирилишига алоқадор бўлган олти нафар ҳинд дипломати чиқариб юборилганидан икки кун ўтиб янгради. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги бунга жавобан айбловларни асоссиз деб атади ва олти канадалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди.

Канада қироллик отлиқ полициясига кўра, ўндан ортиқ сикх фаоллари ўз ҳаётларига таҳдидлар ҳақида огоҳлантириш олган. Улар орасида таҳдидлар туфайли оиласини тарк этишга мажбур бўлган Британия Колумбиядаги сикхлар жамияти аъзоси Мониндер Сингх ҳам бор.

«Ҳиндистон кўп йиллар давомида жазосизлик ҳисси билан жавобгарликдан қочди», деди Сингх. «Улар ўзларини шунчалик кучли деб ўйлашадики, уларни ҳеч ким тўхтата олмайди.»

2023 йил 18 июнь куни сикх сепаратистлари етакчиси Ҳардип Сингх Нижжар ўлдирилганидан кейин мамлакатлар ўртасидаги таранглик кучайган. Трюдонинг айтишича, Канададаги қотиллик ва бошқа ноқонуний ҳаракатларда ҳинд агентларининг иштироки ҳақида «аниқ ва ишончли далиллар» мавжуд.

Ҳиндистон барча айбловларни рад этади ва уларни сиёсий мотивли деб билади. Норозилик сифатида сикх фаоллари Ҳиндистоннинг Торонтодаги консуллиги олдида намойиш ўтказиб, унинг ёпилишини талаб қилди.


Киритилди: 12:12 19.10.2024. Ўқилди: 18335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!