Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Oando" Эрондаги уруш фонида нефт қазиб олишни кескин оширмоқчи

"Oando" Эрондаги уруш фонида нефт қазиб олишни кескин оширмоқчи

Нигериянинг "Oando" компанияси жорий йилда бурғилаш ишлари учун 750 миллион доллар маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда.

Компания раҳбари Уэйл Тинубунинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги беқарорлик сабабли инвесторларнинг Ғарбий Африкадаги хомашё конларига қизиқиши ортган. Бу маблағлар ҳисобига 100 та янги қудуқ қазилиб, нефт қазиб олиш ҳажмини 300 фоизгача ошириш кўзда тутилган. Тинубу, энергия ресурслари нархининг кўтарилиши минтақа учун янги молиявий имкониятлар очишини билдирди.

Компания "ConocoPhillips" ва "Eni" каби гигантлардан сотиб олинган активлардан фойдаланиш орқали нафақат ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, балки Нигериянинг ёқилғи импортига бўлган эҳтиёжини камайтиришни ҳам мақсад қилган.

Киритилди: Бугун 17:35. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!