Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати Британияни фуқаролари таълими давлат томонидан молиялаштириладиган мамлакатлар рўйхатидан чиқарди. Сабаб сифатида британ университетларида талабаларнинг радикаллашуви хавфи кўрсатилмоқда.
Қарор Абу-Дабининг «Ихвонул муслимин» ташкилотига нисбатан қатъий позицияси билан боғлиқ. ОАЭда ушбу ҳаракат террористик деб ҳисобланади, Лондон эса унинг фаолиятини чеклашдан бош тортмоқда.
Шу билан бирга, хусусий тартибда Британияга ўқишга кетиш сақланиб қолади. Аммо ОАЭ ҳукумати аккредитациядан ўтмаган британ олийгоҳлари дипломлари тан олинмаслигини огоҳлантирди.