Англия лига кубоги финалида "Ливерпуль" ва "Ньюкасл Юнайтед" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув Лондон шаҳридаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтди. Эдди Хау шогирдлари мазкур ўйинда сенсацион равишда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, совринга эга чиқишди.
Учрашувдаги биринчи гол 45-дақиқада киритилди, уни "Ньюкасл" ҳимоячиси Дэн Бёрн урди. 53-дақиқада швециялик ҳужумчи Александер Исак жамоасининг устунлигини оширди.
90+4-дақиқада "Ливерпуль" ҳужумчиси Федерико Кьеза бир гол қайтарди. Ўйинга қўшиб берилган 12-дақиқагача давом этди. Аммо "Ливерпуль" ҳисобни тенглаштира олмади.
Шу тариқа, "Ньюкасл" мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.
Ярим финал босқичида "Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни икки ўйин натижасига кўра 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди. "Ньюкасл" эса "Арсенал"ни 4:0 ҳисобида енгиб, финалга йўл олганди.
Англия лига кубоги. Финал
16 март 2025, якшанба. "Уэмбли" стадиони, Лондон
"Ливерпуль" – "Ньюкасл Юнайтед" 1:2
Голлар: 0:1 – Бёрн (45'), 0:2 – Исак (53'), 1:2 – Кьеза (90+4')
"Ливерпуль": Келлехер, Робертсон, ван Дейк, Конате, Куанса, Мак Аллистер, Гравенберх, Диас, Собослаи, Салах, Диогу Жота, Алиссон, Цимикас, Эллиот, Эндо, Жонс, Макконнелл, Кьеза, Гакпо, Нуньес
"Ньюкасл": Поуп, Ливраменто, Берн, Шер, Триппьер, Тонали, Бруно Гимараэс, Жоэлинтон, Барнс, Мерфи, Исак, Дубравка, Крафт, Таргетт, Лонгстафф, Майли, Уиллок, Sean Thoms Neave, Осула, Уилсон