Нью-Йоркнинг гавжум ҳудудида такси пиёдалар оломони устига ҳайдаб юборди, деб хабар берди Fox News.
Воқеа Рождество куни Манхеттен марказидаги Геральд-скверда содир бўлди. Олти киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Полициянинг айтишича, такси ҳайдовчиси 58 ёшли эркак. Ҳодиса сабаблари ҳақида хабар берилмаган.
Бродвей, Олтинчи авеню ва 34-кўча кесишган Геральд-сквер, айниқса, байрам мавсумида машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади.