Бугун 18 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нью Йорк марказида эркак ёқиб юборилди

Нью Йорк марказида эркак ёқиб юборилди

Нью Йоркдаги Таймс-сквер марказида 16 мартга ўтар кечаси 45 ёшли эркакни ёқиб юборишди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи барқарор. Ҳозирча полиция ҳодиса қасддан қилинган ҳужум ёки ўз-ўзидан содир бўлган тажовуз эканини аниқлаштирмоқда. Воқеа жойидан олинган кадрларда полициячилар кўйлакcиз ва қаттиқ куйган эркакни тез ёрдам машинасига ортишаётганини кўриш мумкин.

Ҳужум қилган шахс воқеа жойидан яширинган ва ҳозирда қидирилмоқда. Эксперт-криминалистлар жабрланувчига дастлаб Патрóн Текила шишасидан тез алангаланувчи суюқлик сепилганини, сўнгра унга ўт қўйилганини аниқлади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари майдонда ўрнатилган кузатув камераларидаги ёзувларни ўрганмоқда.

Киритилди: 16:12 17.03.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!