Нашрнинг хабар беришича, Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик жараёни тўхтаб қолган. Манбаларга кўра, Киев Трамп маъмуриятини Вашингтоннинг Москвага нисбатан босими сустлиги ва аксинча, Украинага кўпроқ босим ўтказаётганини билдирмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда Қўшма Штатлар Украинага ёрдамни 99 фоизга қисқартирган, Европа эса Киевнинг асосий ҳомийсига айланган.
"Украина ўзининг ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантириши ҳисобига АҚШга қарамликни камайтирди. Киев фронтдаги дронларнинг асосий қисмини мустақил ишлаб чиқармоқда. Бундан ташқари, Украинанинг дронга қарши воситалари Россия дронларининг 60 фоиздан ортиғини уриб туширмоқда", деб ёзади нашр.
Шунга қарамай, Украина ҳамон Қўшма Штатларнинг Патриот ҳаво мудофаа тизимлари ва сунъий йўлдош орқали олинадиган разведка маълумотларига муҳтожлигича қолмоқда.