АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс Украинага махфий ташриф билан келди. Бу ҳақда The New York Times (NYT) нашрида айтилган.
Нашр маълумотларига кўра, Бернснинг сафари 22 февраль куни АҚШ молиялаштиришининг янги миқдори тасдиқланиши муносабати билан Украина расмийларини «тинчлантириш» учун бўлган.
Қайд этилишича , Марказий разведка бошқармаси раҳбари Россия Қуролли кучлари уруш бошланганидан бери Украинага ўнинчи ташрифини амалга оширган.