The New York Times газетаси манбаларга таяниб хабар беришича, Украина Исроил ва Европада жойлашган Patriot ҳаво мудофаа тизимларидан қўшимча қуроллар олиши мумкин.
Маълумотларга кўра, шундай тизимлардан бири таъмирдан сўнг жўнатиш учун тайёрланаётган бўлса, Германия ва Греция яна бир мажмуани етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу қарор АҚШ Президенти Дональд Трампнинг мавқеига боғлиқми ёки у Жо Байден маъмурияти даврида қабул қилинганми — бу ҳали аниқ эмас.
Пентагон NYT’нинг сўровига жавобан маълум қилди: Вашингтон олдин тасдиқланган дастурлар доирасида Киевга қурол-аслаҳа етказишни давом эттирмоқда.
Газета шунингдек, чоп этилган мақолада таъкидлаганки, чоршанба куни имзоланган Украинага оид янги молиявий келишув АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам миқдорини ошириш учун йўл очмоқда.