Нашр манбаларига кўра, айнан шу заифлик Исроилга Теҳрондаги юқори мартабали шахслар, жумладан президент Масъуд Пизишкиён жойлашган бункер манзилини аниқлаш имконини берган. Президентнинг қўриқчилари телефонлар ва ижтимоий тармоқлардан эҳтиётсизлик билан фойдаланган, бундан Исроил махсус хизматлари фойдаланган.
"Эронлик бир қатор юқори мартабали ҳарбийлар ва олимлар ўлдирилганидан сўнг, Оятуллоҳ Али Хоманаий хавфсизлик чораларини кучайтириш, қўриқчилар сонини ошириш ҳамда мобил телефонлар ва мессенжерлардан фойдаланишни тақиқлашни буюрган. Қўриқчиларга фақатгина рациялардан фойдаланишга рухсат берилган", дея ёзмоқда The New York Times.