Ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоев кейинги жангини анонс қилди.
31 яшар ҳамюртимиз 17 август куни АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида ташкил этиладиган UFC 319 турнирида октагонга кўтарилади.
Унга турнир доирасида аввал айтилганидек, америкалик Брайан Баттл рақиблик қилиши ойдинлашди.
Эътиборлиси, беллашув кўпчилик тахмин қилганидек ярим ўрта вазн тоифасида эмас, Нурсултон сўнгги баҳсларини ўтказиб келаётган ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.
"Кўришгунча, Чикаго. UFC 319", дея қуйидаги суратни изоҳлаган Нурсултон.