Аралаш яккакураш устамиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига янги пост жойлади.
"Жейк Пол билан. Боксда яна жанг қилсаммикан-а? Америкада", дея видеога изоҳ ёзган Рўзибоев.
Албатта, ҳазиломуз характерга эга ушбу изоҳ ҳақиқатдан анча йироқ. Нурсултон бу билан тармоқдаги кузатувчиларига кулгу улашмоқчи бўлгани аниқ.