Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Нурсултон Рўзибоев Instagram тармоғидаги саҳифаси орқали янги жанг бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
Ҳамюртимиз ўз сторисида "Жанг қабул қилинди. Рақиб, сана ва манзилни яқинда айтаман, Ин Ша Аллоҳ. Кейинги рақиб топ!", дея пост ёзиб қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев 27 июнь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 280 турнирида россиялик Андрей Пуляевга қарши октагонга чиқиб, биринчи раунддаёқ сабмишен эвазига зафар қучганди. Унинг UFC'даги рекорди бешта ғалаба ва битта мағлубиятдан иборат бўлиб турибди.