Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нукусда 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

Нукусда 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.T.” хусусий корхонаси ва “Ch.Z.” оилавий корхонаси масъул шахслари фуқаро А.А.га тегишли Нукус кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, жами 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.М. “Хончорбоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида 4 дона электр печларини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 567,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:08. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!