Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Нуфузли ташкилотдагилар ҳам қонунларга тупуриб қўйганми? Кушербаев «Амирсой»даги 700 туп қимматбаҳо дарахтларнинг кесилгани ҳақида гапирди

Нуфузли ташкилотдагилар ҳам қонунларга тупуриб қўйганми? Кушербаев «Амирсой»даги 700  туп қимматбаҳо дарахтларнинг кесилгани ҳақида гапирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев дарахтларни шафқатсизларга кесиб ташланиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида муносабат билдирди.

"Баъзан тушунмай дарахт кесиб қўйибди, деган баҳоналарни эшитиб қоламиз. Балки ростдан ҳам дарахт кесиш мумкинмаслигини билмагандир, дейиш мумкин.

Лекин ҳамма нарсадан хабари бор, нуфузли ташкилотдагиларнинг ҳам қонунларга тупуриб қўйганини қандай тушуниш мумкин?!

Масалан, кўпчилигимиз эшитган Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонаси маъмуриятининг яқинда нақд 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтларни кесиб ташлаганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Шунча гапдан кейин ҳам ҳар хил баҳоналар билан дарахткесарлик давом этмоқда. Бунча катта «дух» қаердан пайдо бўлди?

Ҳолат бўйича экология қўмитаси томонидан прокуратурага тақдим этилган материаллар ими-жимида ёпилиб кетмаслиги керак. Гап ортга қайтариб бўлмайдиган 700 туп дарахт ва салкам 400 миллион сўмлик табиатга етказилган зарар ҳақида кетмоқда.

Ўзи курорт маъмурияти одамлар тоғнинг дарахтзор табиатида дам олиш учун ҳам курортларга боришини билармикан.

Масъуллардан изоҳ кутамиз..." деб ёзади депутат.

Киритилди: 22:47 14.09.2021. Ўқилди: 4039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!