Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Иймона Каримова инстаграмдаги саҳифасида бобоси билан тушган суратини жойлади. Суратда Ислом Каримовнинг набираси билан рақсга тушаётгани акс этган.
"У менга рақс тушишни ўргатган. У мен билан рақс тушган биринчи инсон бўлиш у учун муҳим эканлигини айтганди", деб ёзган Иймона суратдаги изоҳда.