Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ноябр ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 132,7 миллиард сўмлик зарар етказилган

Ноябр ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 132,7 миллиард сўмлик зарар етказилган

Ўзенергоинспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари иштирокида сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 289 та ҳолат аниқланди.

💭 Унга кўра, 26,1 млн кВт⋅соат электр энергияси (50,4 млрд сўм) ва 27,2 млн метр куб табиий газ (82,3 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 132 миллиард 752 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

1️⃣ Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 518 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: Бугун 16:41. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!