Норвегия ҳукумати 3 нафар Германия фуқаросини Mo i Rana аэропортида парвозлар тақиқланган ҳудудда дрон бошқаргани учун ҳибсга олди.
Бу ҳақда “Report” хорижий ОАВларга таяниб хабар берди.
“Полиция Mo i Rana аэропортида 3 нафар Германия фуқаросини дронлардан ноқонуний фойдалангани учун қўлга олди”, — дейилади ҳуқуқ-тартибот идоралари баёнотида.
Бироз вақт ўтгач, ушбу шахсларнинг учаласи ҳам озод этилгани маълум қилинди.