Норвегия валиаҳд маликаси Метте-Маритнинг ўғли Мариус Борг Хёйби зўравонлик ҳаракатлари содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Полиция баёнотида айтилишича, 27 ёшли Хёйби душанба куни кечқурун ҳибсга олинган. У Жиноят кодексини бузганликда, яъни "бошқа сабабларга кўра ҳушидан кетаётган ёки қаршилик кўрсата олмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганликда" гумон қилинмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Хёйби ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборини биринчи марта тортаётгани йўқ. 4 август куни у Ослода ҳибсга олинган ва ўзи муносабатда бўлган аёлга тан жароҳати етказганликда айбланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари душанба куни ҳибсга олиш вақтида тож маликанинг ўғли худди шу аёл билан машинада бўлганини таъкидлади. Полициянинг таъкидлашича, Хёйбининг ҳибсга олиниши тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмаган.