Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Норвегия электр автомобиллар сони бензинли автомобиллар сонидан ошиб кетган биринчи давлат бўлди

Норвегия электр автомобиллар сони бензинли автомобиллар сонидан ошиб кетган биринчи давлат бўлди

Бу ҳақда Норвегиянинг Traffic Information Council ташкилоти ҳисоботида айтилди. Шу билан бирга, 2026 йилга бориб мамлакатда электромобиллар дизел автомашиналарига қараганда кўпроқ бўлиши башорат қилинмоқда.

Ташкилот маълумотларига кўра, бугунги кунда Норвегияда рўйхатга олинган тахминан 2,87 миллион автомобилнинг деярли миллионга яқини дизел, 754,303 таси электр, 753,905 таси бензин билан ҳаракатланадиган машиналардир. Яна 364 388 таси гибрид автомобиллар ҳисобланади.

Тахминларга кўра, 2030 йилга келиб Норвегияда енгил автомобилларнинг умумий сони тахминан 3,1 миллионга кўпаяди. Бундан ташқари, сўнгги йигирма йил ичида бир миллиондан ортиқ бензин билан ҳаракатланувчи автомобиллар Норвегия автопаркидан олиб ташланди ва асосан электромобиллар билан алмаштирилди. "Дизел автомобиллар учун ҳам худди шундай услуб қўлланилади", дейилади ҳисоботда.

Киритилди: 13:55 19.09.2024. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!