Испания қироли Филипп VI Бош вазир Педро Санчес ва Валенсия автоном ҳамжамияти раҳбари Карлос Мейсон билан биргаликда мамлакат шарқидаги сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга ташриф буюрди.
ABC газетасининг ёзишича, Валенсиядаги Паипорта шаҳри аҳолиси уларга лой отган ва хуштакбозлик билан кутиб олган.
Монарх норози фуқароларни тинчлантиришга ва улар билан суҳбатлашишга ҳаракат қилди. Охир-оқибат, қиролнинг Паипортага ташрифи тўхтатилди.
29 октябр, сешанба куни Валенсиянинг айрим туманлари бир неча соат ичида бир йиллик ёғингарчилик миқдорига тенг ёғин кузатилди. Айрим жойларда осмондан тушган сув ҳажми квадрат метрга 500 литрга етган.
Аликанте университетининг испан климатологлари кучли сув тошқини сабабларини тушунтирди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, фалокат Depresión Aislada en Niveles Altos (DANA) деб номланган ҳодиса туфайли юзага келган, бу «юқори даражадаги изоляция қилинган депрессия» деган маънони англатади.
DANA совуқ тушиш ҳодисасининг такомиллаштирилган версиясидир. Бу илиқ ҳаво массаси тахминан 9 минг метр баландликда стационар совуқ фронт билан тўқнашганда содир бўлади.