Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати аниқланди

Ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати аниқланди

➡️Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, “ҳужра” ташкил қилганлиги ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва тегишли рухсатнома олмаган мазкур шахс моддий манфаатдорлик эвазига, 2011-2016 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар ўғил болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 2292-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни диний ўқуви етарли бўлмаган шахслар қўлига топшириб, уларнинг келажагини шубҳа остида қолдирманг. Бундай ҳаракатлар келгусида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Киритилди: 07:04 07.02.2026. Ўқилди: 1650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!