Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ноқонуний балиқ ови 60 миллион сўмга тушди

Ноқонуний балиқ ови 60 миллион сўмга тушди

Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Боёвут тумани ва Ширин шаҳар бўлим инспекторлари ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.

Рейд давомида фуқаролар С.А. ва Б. Д. Боёвут тумани, Навбаҳор ЦИУ (сув истеъмолчилари уюшмаси) ҳудудидан оқиб ўтувчи жанубий Мирзачўл каналида ноқонуний равишда тақиқланган ов қуроли, яъни электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганида қўлга олинди.

Ҳуқуқбузарлар жами 5 турдаги 53 дона, шундан 17 дона сазан, 30 дона карас, 4 дона жерх, 1 дона оқ амур ва 1 дона илонбош балиқлари овлаганлиги маълум бўлди. Ушбу ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига 60 миллион 520 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Киритилди: 15:11 08.07.2024. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!