Баҳорда ушбу дастур синов тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида йўлга қўйилган эди. Эндиликда лойиҳага яна 11 та шаҳар қўшилди: Бухоро, Қарши, Фарғона, Урганч, Қўқон, Жиззах, Наманган, Навоий, Нукус, Гулистон ва Хива.
Жами 14 та шаҳарда хизмат амалга оширилмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Yandex Узбекистан билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Бу амалда нимани англатади?
👉 Ногиронлиги бўлган бола мактабга такси орқали бориб-келиши мумкин;
👉 Давлат ҳар бир бола учун ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг1,2 баравар қийматида — 494 400 сўмгача транспорт харажатларини қоплайди. Компенсация миқдори имтиёз турига қараб сафар қийматининг 60% ёки 100% қисмини ташкил қилиши мумкин;
👉 Сафарни Yandex Go иловаси орқали буюртма бериш мумкин. Иловада ногиронлар аравачаси билан ҳаракатланадиган йўловчилар учун махсус опциялар мавжуд (“Ногиронлар аравачасида бўламан”, “Машина топишга ёрдам беринг”);
👉 Yandex Go бу буюртмалардан даромад олмайди — компенсация тўғридан-тўғри ҳайдовчиларга йўналтирилади, хизмат комиссия олмайди.
Бу кўплаб оилалар учун катта енгиллик бўлиши мумкин.
Гап шунчаки транспортда эмас — бола тинчгина ўқишга бора олади, ота-оналар эса ўзларини ёлғиз эмаслигини ҳис қилади.