Хабарингиз бор, кеча ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов нуфузли "Tata Steel Chess 2026" Мастерс турнири ғолибига айланди.
Ҳамюртимиз мазкур йирик ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражада хурсандман. Бу жуда узоқ йўл бўлди. Йиллар давомида ғалабага жуда яқин келиб, ҳар сафар бироз етмай қоларди. Ниҳоят, бу турнирда — яна жуда чиройли услубда — ғалаба қозондим. Бу фаолиятимдаги энг муҳим лаҳзалардан бири. Болалигимда айнан шу турнирда чемпион бўлишни орзу қилардим. Энди эса бу орзу амалга ошди.
Ўзимга шунчаки: "Бу йил ўтказиб юбориш мумкин эмас", дедим. Бор кучимни, охирги энергиямни бердим. Ҳозир эса бир томондан улкан енгиллик, иккинчи томондан эса чексиз бахтни ҳис қиляпман", дейди Абдусатторов.