Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган мусобақада қатнашади

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган мусобақада қатнашади

2025 йил 16–20 июль кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган Wynn меҳмонхонасида Freestyle Chess Grand Slam турнири бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини икки нафар шахматчи — Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳимоя қилади.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этади. Унда дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этади. Улар орасида жаҳоннинг амалдаги биринчи рақамли шахматчиси, FIDE рейтингида етакчилик қилаётган Магнус Карлсен (Норвегия), шунингдек АҚШ вакиллари — Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Уэсли Со, Левон Арониан, Ҳанс Ниэманн бор. Шунингдек, Ҳиндистондан Аржун Эригаиси, Рамешбабу Праггнанандҳаа, Видит Гужратҳи каби кучли шахматчилар ҳам қатнашади.

Эътиборлиси, Қозоғистон вакили Бибисора Ассаубаева ушбу турнир тарихида иштирок этаётган илк аёл шахматчи бўлади.

Киритилди: 19:31 15.07.2025. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!